"Навбаҳор"ни вақтинчалик ким бошқаради?

CHERY AUTO

Хабарингиз бор, "Навбаҳор" клуби бир неча кун аввал жамоа бош мураббийи ҳисобланган Сергей Лушан билан "Бухоро"га қарши йирик мағлубиятдан сўнг шартномани бекор қилган эди. 
 
Клубнинг маълум қилишича, жамоа вице-президенти Акрамжон Гаппарович Дедабаев клуб қароргоҳига ташриф буюриб, футболчилар билан учрашди. 

Tecno

Учрашув давомида "Навбаҳор" жамоаси мураббийлар штаби вакиллари ва футболчиларга Шерзод Жўраевни вақтинчалик бош мураббий сифатида таништирди. 

Эслатиб ўтамиз, Шерзод Ҳамидович Жўраев "Навбаҳор"нинг собиқ футболчиси, кўп йиллар жамоанинг мураббийлар штабида ёрдамчи сифатида фаолият олиб борган ҳамда мавсум стартидан шу кунгача ёшлар жамоасини бошқараётган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!