Ямал Мессидан яхшироқ бўла оладими? Гвардиола жавоб берди

CHERY AUTO

"Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола "Барселона"нинг 18 ёшли вингери Ламин Ямал қачонлардир "кўк-анорранглилар"нинг собиқ ҳужумчиси Лионель Мессидан яхшироқ бўла оладими, деган саволга жавоб берди. Эслатиб ўтамиз, Гвардиола 2008-2012 йилларда Каталония клубини бошқарган. Унинг қўл остида "кўк-анорранглилар" бир нечта йирик совринларни қўлга киритди.

Tecno

"Биз Ламин Ямални ўз йўлидан боришига қўйиб беришимиз керак ва у 15 йил ўйнаганида, у Мессидан яхшироқми ёки йўқлигини айта оламиз.

Аммо уни Мессига ўхшатишларининг ўзи жуда муҳим. Бу худди рассомни Ван Гог билан таққослашга ўхшайди", - дея Гвардиоланинг сўзларини келтирди Barca Universal.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!