Хоселу "Реал"да қоладиган бўляпти

  • 18 октябрь, 2023, 20:40
  • Oybek Yo’ldoshev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Реал"да ижара асосида ўйнаётган марказий ҳужумчи Хоселу доимий равишда "қироллик клуби" футболчисига айланиши мумкин. Бу ҳақда инсайдер Экрем Конур хабар берди.

Tecno

Манбага кўра, "қаймоқранглилар" раҳбарияти футболчини "Эспаньол"дан сотиб олишни режалаштирмоқда. Хоселунинг "Реал" билан ижара шартномаси келаси ёзгача амал қилади. Шартномадаги сотиб олиш опсияси 1,5 миллион еврони ташкил қилади.

Маълумот учун, Испания чемпионатининг жорий мавсумида 33 ёшли ҳужумчи тўққизта ўйинда майдонга тушиб, бешта гол ва иккита голли узатмани амалга оширди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!