
Холанд: Санчони ёрқин келажак кутмоқда
"Боруссия Дортмунд"нинг норвегиялик ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоадоши Жейдон Санчонинг иқтидорига юқори баҳо берди.
"16 ёшимда Санчога қарши тўп сурганман, ўшанда у майдонда ҳозиргидек энг яхшиларидан бири бўлган. Энди эса У билан "Боруссия"да бирга ўйнаяпман, бу ажойиб.
У билан тенгдошмиз ва уни ёрқин келажак кутиб турибди", - дейди Холанд.
Жорий мавсумда Холанд "Боруссия" сафида 31 та ўйинда майдонга тушиб, 17 та гол ва 16 та голли узатма берди.
Фикрлар