Вадим Абрамов: "Бирданига қизил берилгани мени ҳайрон қолдирди, мен учун тушунарсиз қарор бўлди"

  • 12 август, 11:27
  • Shuhratbek Jo’rayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Динамо" клуби бу турда Самарқандда "Пахтакор"ни қабул қилди ва унда кучлар тенг келди - 1:1.

Tecno

Ўйинидан кейин мезбонлар бош мураббийи Вадим Абрамов матбуот анжуманида беллашув борасидаги фикрлари билан ўртоқлашди. Бу ҳақида клуб матбуот хизмати баён этди.

«Аламли дуранг. Афсуски, яна ҳисобда олдинда бораётиб якунда гол ўтказдик. Бунга ўзимиз айбдор, иккинчи бўлимда рақибга тўпни бериб, нотўғри ҳимояландик, жамоавий ўйинимиз ярим ҳимоячиларсиз ўтаётгандек эди. Ўйинни назорат қилиб, қарши ҳужумда рақибни жазолаш мумкин эди. Рақиб гол урган вазиятда ўйиндан ташқари ҳолат кўрингандек эди, нима ҳам дердим – футбол шунақа ўйин. Бу дуранг бизни қониқтирмайди.

Улуғбек Ҳошимовнинг жароҳати? Ҳозирча маълумот йўқ, эртага билиб оламиз. Умид қиламанки, бу жиддий эмас, шунга қарамай у 1-2 ҳафта бизга ёрдам бера олмаслиги мумкин. 

Уйда ғалабани сақлаб қола олмаётганимиз босим ёки руҳий ҳолат билан боғлиқ эмас, шунчаки рақиблар сафарда кўпроқ ҳимоядан ўйнашади, бу қийинчилик туғдиради. Гол ҳам уряпмиз, аммо гоҳида хотиржамликка берилаётгандекмиз. Майдонда ҳамжиҳатликни қўлдан чиқаряпмиз.

Четлатиш? Ўзим ҳам ҳайрон бўлдим, чунки ҳаттоки ВАРни ҳам кўришмади. Фирдавс Абдураҳмонов рақибига тажовузкорлик қиладиган бола эмас. Бирданига қизил берилгани мени ҳайрон қолдирди. У жуда тартибли йигит. Бу мен учун тушунарсиз қарор бўлди.

Абдухолиқовнинг голи яққол офсайд эди? Ҳа, офсайддек кўринди, аммо кейин вазиятни кўриб, ҳакамлар голни инобатга олишди. 

«Насаф» ва «Нефтчи» узоқлашмоқда? Ҳали бу рақибларга қарши ўйинларимиз бор, умид қиламанки уларга қарши ўйинларгача ҳам биз бу курашда иштирок этаётган бўламиз», - деди Вадим Карленович.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!