 
                "Холанд Роналдуни ортда қолдиради"
"Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола Эрлинг Холандинг келажакда Чемпионлар лигаси тарихидаги энг яхши тўпурар бўлиш имкониятини баҳолади.
"Наполи"га қарши ўйинда норвегиялик ҳужумчи турнирдаги 50-голини урди ва бу кўрсаткичга рекорд даражада тез - атиги 49 та ўйинда эришди. Чемпионлар Лигаси тарихидаги энг яхши тўпурар 140 та гол урган Криштиану Роналду бўлиб қолмоқда.
Гвардиоладан Холаднинг португалиялик ҳужумчидан ўзиб кетиш имконияти ҳақида сўрашганда, у: "Бундай суръатда давом этса- ҳа. Эрлингнинг олдида яна 10-12 йил юқори даражадаги ўйинлар бор," дея жавоб берди.
Ҳозирги вақтда 25 ёшли Холанд рейтингда Терри Анри билан тўққизинчи ўринни эгаллаган.



Фикрлар