Хайр, Хави! “Барса” бошқа бош мураббий топди

  • 23 май, 2024, 08:01
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Хави барибир “Барселона”ни тарк этадиган бўлди. Клуб президенти Жоан Лапорта бош мураббийни ўзгартириш фикридан қайтмади.

Tecno

Таниқли инсайдер Фабрицио Романонинг таъкидлашича, каталониялик футболчиларга энди “Бавария” ва Германия терма жамоаси собиқ бош мураббийи Ханс-Дитер Флик устозлик қилади.

Жоан Лапорта ҳам ўзига тақдим этилган номзодлар орасида тажрибали Фликни танлаган.

Германиялик мутахассис Каталония варианти чиққанидан кейин “Челси” таклифини рад этгани айтилмоқда.

“Барселона” мутасаддилари тез орада Хави Эрнандес билан учрашув ўтказиб, унинг фаолиятини таҳлил қилиб беради.  

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!