Шомуродов гол урган ўйиндан сўнг жамоа бош мураббийи футболчиларни мақтади

  • 15 Dec 03:42
  • Muhammadqodir Ruzmatov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Туркия Суперлигасининг 16-турида “Самсунспор” ўз майдонида “Истанбул Башакшеҳир”ни қабул қилиб, 0:2 ҳисобида мағлуб бўлди. Баҳс якунлангач, меҳмонлар бош мураббийи Нури Шаҳин жамоасининг ўйинини юқори баҳолади.

Tecno

“Биз учун жуда муҳим ғалаба. Кучли рақибга қарши қўлга киритилган жуда муҳим 3 очко. Ўйиннинг бошидан охиригача ғалабани ҳақли равишда қўлга киритдик, деб ўйлайман. Жамоам жуда яхши ўйнади. Режалаштирган барча жиҳатлар  тўп билан ҳам, тўпсиз ҳам  майдонда тўлиқ амалга оширилди. Натижада бу ердан 2:0 ҳисобидаги ғалаба билан қайтяпмиз. Жуда хурсандман”, — деди Шаҳин.

Мураббий сўзида давом этиб, футболчиларини алоҳида таъкидлади:

“Бу ўйин биз учун муҳим ўтиш босқичи эди. Шу сабаб футболчиларимни табриклайман. Клубдаги барча ходимларга, жамоа атрофида меҳнат қилаётган ҳар бир инсонга миннатдорлик билдираман. Чунки ҳамма жуда катта меҳнат қиляпти. Бугун бунинг натижасини кўрганимиз учун янада хурсандман. Очиғини айтганда, бу учрашув осон кечмади. Жуда қийин баҳс бўлди. Чунки “Самсунспор” сифатли жамоа, таркибида кучли футболчилар бор. Якка курашларнинг аксариятида устун бўлдик, позицион ўйинни ҳам яхши олиб бордик. Натижада 3 очкони қўлга киритдик”.

Маълумот учун, ушбу беллашувда Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари Аббосбек Файзуллаев ва Элдор Шомуродов асосий таркибда майдонга тушди. Шомуродов беллашув давомида 1 та гол ва 1 та голли узатма муаллифи бўлди.

Comments

You must be logged in to commet!