 
                Хайр, Неймар!
2025 йилнинг бошидан бери Бразилиянинг “Сантос” клубида ўйнаётган Неймар кейинги йилларда жароҳатлардан қутила олмаяпти.
“Сантос” клуби президенти Марсело Тейшейранинг маълум қилишича, Неймар навбатдаги жароҳатидан қутилиш учун икки ойдан кўпроқ даволаниши талаб этилади.
L’Équipe нашрига кўра, тажрибали ҳужумчи сон мушакларидаги муаммодан тўлиқ қутилиши учун декабрь ойинининг бошигача майдонга тушолмайди. Агар Неймар саломатлигини тиклаб улгурса, чемпионатнинг сўнгги турларида жамоасига ёрдам бериши мумкин холос.
2025 йил давомида икки бор сон мушакларини шикастлаб олган 33 ёшли футболчининг тўлиқ тузалиб кетиши қийин кечмоқда. Унинг “Сантос” билан амалдаги шартномаси 31 декабрда якунланади.
Бразилия терма жамоаси янги бош мураббийи Карло Анчелотти ҳам Неймар саломатлиги ва спорт формасини тўлиқ тикламагунича уни таркибга жалб қилмаслигини уқтирган.



Фикрлар