Хави "Барса" раҳбариятининг бу қарорига кескин эътироз билдирди

  • 17 январь, 2023, 11:05
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Нидерландиялик вингер Мемфис Депай қишки трансфер ойнасида “Барселона”ни тарк этиши мумкин.

Tecno

Миш-мишларга қараганда, 28 ёшли футболчи "Интер"га трансфер қилиниши, ўз навбатида Миландан Хоакин Корреа “Барса”га келиши мумкин. Аммо аталонияликлар бош мураббийи Хави Эрнандес бундай алмашинувга кескин қарши чиқмоқда. Бу ҳақда журналист Хави Мигель ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида маълум қилди.

Хави аввалроқ қишки трансферлар ойнаси охирида ҳеч бир футболчининг "Барселона"ни тарк этишини истамаслигини айтганди.

Мемфис Депай жорий мавсум "Барселона" таркибида 1 та ўйин ўтказди ва 1 та гол урди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!