 
                Хавъер Мендес: "Ислом Махачевнинг 3 та вазнда чемпион бўлишига ишонмайман"
АKА зали асосчиси Хавьер Мендес россиялик Ислом Махачевнинг UFC даги келажагига шубҳа билдирмоқда.
“Менимча, UFC да учта вазн тоифасида чемпион бўла оладиган ягона жангчи Хабиб Нурмагомедов эди. Махачевга эса ишончим комил эмас. Бундан ташқари, Исломнинг нимани хоҳлашини ҳам аниқ айта олмайман. Балки у ярим ўрта вазнда чемпион бўлгач, бир неча камар ҳимоясини ўтказишни истар... Шундан сўнг, карьерасига нуқта қўйса ҳам ажаб эмас”, — деди Мендес "Sportskeeda" га берган интервьюсида.
Маълумот учун, Махачев (27-1) 16 ноябрь куни "UFC 322" турнирида ярим ўрта вазнда амалдаги чемпион Жек Делла Маддалена(18-2)га қарши октагонга кўтарилади.



Фикрлар