
Хамзат Чимаев катта ишга қўл урди
31 ёшли UFC чемпиони Хамзат Чимаев Чеченистон Республикасида 50 мингта дарахт экиш лойиҳаси учун “Хайра” ижтимоий ташкилотига 10 миллион рубл (тахминан 1,5 млрд.сўм) хайрия қилди.
“Бироз аввал Хамзат менга етимларга ёрдам беришни таклиф қилди. Лекин ўша пайтда маблағ йиғими ёпилган эди, шунинг учун уни кўкаламзорлаштириш лойиҳасига таклиф қилдим. Бу Аллоҳнинг иродаси билан бўлди, у розилик билдирди”, – деди ташкилот директори Минкаил Аҳмадов.
Маълумот учун, Чимаев UFC тарихида мағлубиятсиз чемпионликка эришган 16-жангчи ҳисобланади.
Фикрлар