Хабиб Нурмагомедов: “Биз бир жамоамиз”
UFC шон-шуҳрат залига аъзоси Хабиб Нурмагомедов ўз ижтимоий тармоғида жамоаси ҳақида ёзиб, уларнинг бирдамлиги ва кучини алоҳида таъкидлади.
“Бизни ёқтирмасликлари ҳам, бизга қойил қолишлари ҳам мумкин — бизга барибир. Биз бир жамоамиз. Болалигимиздан бирга шуғулланиб, ҳанузгача елкама-элка турибмиз” — деб ёзди россиялик ўз саҳифасида.
Эслатиб ўтамиз, Хабибнинг жамоаси унинг яқин дўстлари ва шогирдларидан иборат. Улар орасида UFC собиқ чемпиони Ислом Махачев, шунингдек, Доғистонда болаликдан бирга машғулот олиб борадиган мураббийлар ва жангчилар ҳам бор.



Фикрлар