Хаби Алонсо Винисиуснинг захирада қолиши ҳақида: Жамоа манфаатларини ўйлаб қарор қабул қилиш керак

  • 25 Aug 12:12
  • Karim Xudayqulov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Хаби Алонсо Винисиус нима учун "Реал" билан учрашувни асосий таркибда бошламагани хусусида фикр билдирди. 

Мадриднинг "Реал" клуби Ла Лига доирасида "Реал Овьедо"дан устун келди (3:0). Мадридликлар жамоасининг бразилиялик вингери 63-дақиқада майдонга тушиб, рақиб дарвозасини ишғол қилди. 

"Футболда жамоа манфаатларини ўйлаб қарор қабул қилиш керак. Биз футболчилар ўзларини муҳим ҳис қилишлари ва асосий таркибда ҳам, захирада ҳам майдонга тушишга тайёр бўлишларини истаймиз. 

Баъзан футболчилар асосий таркибда майдонга тушиб, муҳим роль ўйнаши, баъзан эса захирадан учрашувга қўшилиб ҳал қилувчи аҳамият касб этишлари мумкин. Винисиус буни амалга оширди. Бу бутун мавсум давом этади",
- деди "қироллик клуби" устози. 



 

Tecno

Comments

You must be logged in to commet!