Хаби Алонсо: "Мбаппе жуда яхши формада, аммо лидер бўлиши шарт эмас"

CHERY AUTO

"Реал Мадрид" бош мураббийи Хаби Алонсо Килиан Мбаппе ҳақида фикр билдирди.

Tecno

Франциялик ҳужумчи жорий мавсум Ла Лигада 3 ўйинда 3 та гол урди. Шунингдек, миллий жамоаси сафида ҳам икки бор гол муаллифи бўлди.

– Винисиус, Мбаппе ва Родриго бирга ўйнай оладими?

"Албатта, улар буни бир неча марта қилган. Ҳозирча буни қўлламаганимиз муаммо эмас. Фақатгина учта ўйин орқали хулоса қилиш керак эмас".

– Мбаппе жамоа лидерига айланяптими?

"Килиан ҳозир жуда яхши формада, ҳам ўйини, ҳам руҳий жиҳатдан. У клубдаги иккинчи мавсумига катта завқ билан киришди, ролини ҳис қила бошлади. Лекин лидер бўлиши шарт эмас", – деди Алонсо.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!