Хаби Алонсо: Ҳамма ўз ишини бажарсин!

  • 04 Jun 06:35
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

“Реал”ни янги мавсумга тайёрлаётган Хаби Алонсо жамоа таркибини тузишда ва футболчиларни жойлаштиришда қатъий тартибга амал қилинишини билдирди.

Tecno

Хусусан, испаниялик мураббий жамоанинг универсал ўйинчисига айланиб қолган Орельен Тчуамени бўйича ўз қарашларини маълум қилди.

Карло Анчелотти ҳимоя чизиғи вакиллари кўп жароҳатлангани боис, франциялик ярим ҳимоячини орқа чизиқда ўйнатиб келганди. Бунинг оқибатида Орельен Тчуамени жуда кўп маротаба танқидларга нишона бўлди.

Marca нашри  журналистларининг аниқлашича, Хаби Алонсо Орельен Тчуаменини ҳимояда ўйнатмасликка қарор қилган. Янги мураббий фикрича, ҳар бир футболчи ўз позицияда ўйнаши ва ҳаракатларини жамоа манфаатига йўналтириши шарт.

Comments

You must be logged in to commet!