Ҳусановчи? Гвардиола биринчи ўйиндан кейин ким кетиб, ким қолишини айтди

  • 18 август, 11:37
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Ўзбекистон миллий терма жамоаси марказий ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов ўйнаётган “Манчестер Сити” Англия Премьер-лигасининг янги мавсумини муваффақиятли бошлаб олди.

Tecno

Хосеп Гвардиола шогирдлари сафар учрашувида “Вулверхэмптон” жамоаси дарвозасига жавобсиз тўртта тўп киритди ва ҳозирча энг кўп гол урган жамоа сифатида мусобақа жадвалининг энг юқори поғонасини ўзиники қилиб турибди.

Европа футболида ёзги трансферлар ойнаси 1 сентябрга қадар очиқ бўлиши боис, бир қатор жамоалар сингари “Манчестер Сити” таркибида ҳам ўзгаришлар давом этмоқда.

Қишки трансферлар вақтида ва ёзнинг бошида ўн нафар янги ижрочини ўз сафига қўшиб олган “Манчестер Сити”  бош мураббийи Хосеп Гвардиола талабига кўра, айрим ўйинчилардан қутилишга ҳаракат қиляпти.

Англия Премьер-лигасининг биринчи турига қадар “шаҳарликлар” меҳнат шартномаси тугаган Кайл Уокер, Кевин де Брюйне, Скотт Карсон билан бутунлай хайрлашди. Шунингдек, клуб Витор Рейс, Макс Аллейн, Жек Грилишни бошқа клубларга бир мавсумга ижарага жўнатди, клуб тарбияланувчиси Жеймс МакЭйтини “Ноттингем Форест”га тўлиқ трансфер қилди.

Жамоанинг яна бир неча вакиллари бўйича музокаралар давом этмоқда. Хўш, кимлар кетадию, қайси ўйинчилар қолади?

Sports.uz портали ана шу вазиятга оид хабарларни ўзбекистонлик футбол ишқибозлари эътиборига ҳавола этади.

Гардиола Рико Льюисни қўйиб юборадими?

Англия Премьер-лигасининг бадавлат клубларидан ҳисобланган “Ноттингем Форест” манчестерликлардан Жеймс МакЭйтини олганидан кейин энди Рико Льюисга кўз тика бошлади.

“Манчестер Сити” бош мураббийи Хосеп Гвардиола 20 ёшли футболчининг келажаги ҳақида ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтди.

- Ўйлашимча, Рико Льюис жамоада қолади. Ҳар ҳолда ўзи менга шундай деди. Балки эрта ё индин ҳаммаси ўзгариб кетар. Тўғрисини айтсам, мен Рико Льюис, Фил Фодкн ва Нико О'Райлига ўзгача боғланиб қолганман. Улар 16-17 ёшидан бизга Премьер-лигада ғолиб чиқишимизга ёрдам берган.

Ҳозирнинг ўзида Рико Льюис жамоада биз билан қолишини айтишим мумкин, лекин эртага нима бўлишини ҳеч ким билмайди, - деди испаниялик мутахассис.

Рико Льюис “Манчестер Сити”нинг асосий таркибида жами 95 та учрашувда иштирок этиб, рақиблар дарвозасини беш маротаба ишғол қилган ва жамоадошларига ўнта голли пас узатган.

Гвардиола Риконинг ягона камчилигини ошкор қилди

“Манчестер Сити” тарбияланувчиси Рико Льюис ўз ўйини билан мухлису мутахассислар назарига тушди. Англия Премьер-лигасининг айрим клублари 20 ёшли футболчини ўз таркибида кўришни истаяпти.

“Шаҳарликлар” бош мураббийи Хосеп Гвардиола ҳимоячининг имкониятларига ва ўйинига баҳо бериб, шогирдини мақтади.

-  Рико Льюис ўзига берилган барча вазифаларини ажойиб тарзда уддалаб келмоқда. Унинг ягона камчилиги – жуссасининг кичиклигида (бўйича 170 сантиметр). Агар бўйи чал баландроқ бўлганида, мен “Вау” бу қандай ўйинчи?” деб ҳайратга тушган бўлардим, - деди Хосеп Гвардиола.

Англиялик истеъдод эгаси 2022 йилнинг ёзида ёшлар жамоасидан асосий таркибга қабул қилинган. Шундан бери 20 ёшли ҳимоячи 95 та учрашувда иштирок этиб, ҳимоядаги вазифаларини уддалашдан ташқари, бешта гол ва ўнта ассист қайд этди.

Гвардиола бир яна бир шогирди билан хайрлашяпти

“Манчестер Сити” дарвозабонлари таркибида ўзгариш бўлиши кутиляпти. “Шаҳарликлар” ёзда “Бёрнли”дан клуб тарбияланувчиси Жеймс Траффордни қайтарди.

Бундан ташқари, манчестерликлар “Пари Сен-Жермен” посбони Жанлиужи Доннаруммани олишга ҳаракат қиляпти. “Манчестер Сити” италиялик дарвозабонга йилига 12 миллион евро миқдорида маош беришни ваъда қилган.

Шу пайтга қадар “шаҳарликлар” дарвозасини қўриқлаб келган Эдерсонга “Галатасарой”дан таклиф бор ва музокаралар давом этмоқда.

“Манчестер Сити” германиялик голкипер Штефан Ортегани ҳам трансферга қўйган. Хосеп Гвардиола 32 ёшли дарвозабон ҳақида илиқ фикр билдирди.

- Тез орада Штефан Ортега масаласи ҳал бўлишига умид қиляпман. Штефан бизга чемпионликни тақдим қилган. “Тоттенхэм” билан бўлган учрашувда ҳал қилувчи вазиятда Сон Хён Миннинг хавфли зарбасини бартараф этганди. Шу пайтга қадар яхши савиядаги дарвозабонларимиз борлиги бизнинг омадимиз эди, - деди Хосеп Гвардиола.

Штефан Ортега илгари ўз юртида “Арминия” ва “Мюнхен-1860” жамоалари дарвозасини қўриқлаган. “Манчестер Сити” 2022 йилнинг ёзида уни эркин агент сифатида ўз сафига қўшиб олган эди.

Ҳусанов “бойваччалар” қаторига қўшилди

Ҳусанов Гвардиоланинг ўзи ҳақидаги гапи тўғри эканини исботлади

Ҳусанов ўйнаган учрашувда суперрекорд ўрнатилди

Ҳусанов ўйнаган учрашувда Гвардиола нималар ёқмаганини айтди!

Ҳусанов, “Сити”дан яна кимлар кетяпти?
Ҳусанов ва жамоадошларига хушхабар!

Пул бўлмаса, Файзуллаев ўйнамайди!

Ҳусанов бўйича Гвардиола янги режа тузиб қўйди

Ҳусановни “Манчестер Сити”га жойлаган мутахассис ишдан кетди!

Ҳусановнинг жойи ўзгаради

Эксперт: Бу футболчи Ҳусановнинг йўлини тўсяпти

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!