Хаби Алонсо: "Биз баҳона қидирмаймиз"

CHERY AUTO

"Реал Мадрид" Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида иштирок этиши муносабати билан Ла Лигага 1-турдаги "Осасуна"га қарши учрашувни 19 августдан 29 октябрга кўчириш бўйича мурожаат қилган эди. Бироқ, Испания Футбол Федерацияси учрашувни кўчиришни рад этди. Ушбу ҳолатга эса "қироллик клуби"нинг мутахассиси Хаби Алонсо ўз муносабатини билдирди.

Tecno

"Энди бу қарор якуний бўлди. Шунга қарамай, биз сўровимиз қўллаб-қувватланишини истар эдик – аввало футболчилар соғлиги учун. Лекин бу амалга ошмади.

Икки ҳафтагина тайёргарликка эга бўлдик, аммо баҳона қидирмаймиз. Жамоа курашишга тайёр. Айрим ҳолатларда қалб ва истак жисмоний ҳолатдан ҳам устун туради", — дея ўз фикрлари билан ўртоқлашди испаниялик мутахассис.

Эслатиб ўтамиз, "қаймоқранглилар"нинг "Осасуна"га қарши ўйини эртага соат 00:00 да бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!