Дуранг кимнинг фойдасига ёхуд Андижондаги ўйин ҳақида

  • 2 ноябрь, 00:27
  • Shuhratbek Jo’rayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Ўзбекистон Кубоги финалида ўйнаган “Бухоро” клуби бу сафар яна “Бобур арена”да энди “Андижон” меҳмони сифатида ҳаракат қилди. Жамоаларнинг турнир жадвалидаги ҳолатидан келиб иккала клубга ғалаба зарур эди. Бу томонлар учун муҳим аҳамият касб этарди.

Tecno

Майдонда кескин кураш кечди. Танаффусгача дарвозалар дахлсизлиги сақланиб турди. Иккинчи таймда эса мухлислар иккита гол гувоҳи бўлдилар. Аввалига меҳмонлар ҳисобни очишган бўлса, орадан 11 дақиқа ўтгач, ҳимоячи Абдулвоҳид Ғуломов “Бухоро” дарвозасини ишғол қилди.

Ўйин давомида иккала жамоада имкониятлар бўлди. “Андижон” дарвозабони Эржан Токотаев маҳоратини кўрсатган ҳолда айрим вазиятларда сейвларни амалга оширди ва голлардан сақлаб қолди. Ўз навбатида “Бургутлар”нинг тезкор ва хавфли ҳужумларини якунлаш учун йўлланган зарбаларга бироз аниқлик етишмади.

Майдон эгалари ғалабага яқин эдик, бироқ якунда 1:1 ҳисоби ўзгармай қолди. “Андижон” эса курашда давом этади. Энди Осиё Чемпионлар лигаси 2 мусобақасининг 4-турида Баҳрайннинг “Ал-Халдия” клубига қарши ўйин учун жамоа аъзолари 3 ноябрь куни сафарга жўнаб кетади. Ўйин 5 ноябрь куни Манама шаҳрида бўлиб ўтади. Бўлажак муҳим баҳсда “Бургутлар”га омад тилаймиз.

“Андижон” - “Бухоро” - 1:1 (0:0).

1 ноябрь. Андижон. “Бобур арена” стадиони. 5100 томошабин.

Ҳакамлар: Рустам Чориев, Шохруҳ Аъзамов, Азизбек Исақов

Захира ҳаками: Исроил Имомназаров

ВАР: Ғайрат Жўраев

АВАР: Максим Нехочин

Назоратчи: Александр Попов

Комиссар: Диёр Ҳотамқулов

“Андижон”: Эржан Токотаев, Суннатуллоҳ Ҳамиджонов, Абдулвоҳид Ғуломов, Шахзод Азмиддинов, Кристиан Новак, Сардор Азимов (Муҳаммадали Усмонов, 86), Муҳаммадкарим Тоиров, Дамир Темиров, Бектемир Абдуманнонов (Дониёр Абдуманнопов, 61), Усмонали Исмоналиев, Отабек Жўрақўзиев.

“Бухоро”: Отабек Боймуродов, Сардор Қулматов, Марко Колакович, Фране Икич, Шахбоз Жўрабеков, Равшан Хайруллаев (Жавоҳир Рўзиев, 69), Фране Чиряк, Йосип Томашевич, Доминик Бегич, Азиз Амонов (Иброҳим Нўъмонов, 87), Тома Табатадзе (Билол Туплиев, 69).

Голлар: Доминик Бегич, 57 - 0:1. Абдулвоҳид Ғуломов, 68 - 1:1.

Огоҳлантиришлар: Тома Табатадзе, 61. Сардор Қулматов, 64. 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!