World Combat Games-2023: самбочиларимиз илк кунда 5 та медалга сазовор бўлди

BEPUL PROPAN

Бугун Саудия Арабистонининг Ар Риёд шаҳрида III Бутунжаҳон жанг санъати ўйинлари бошланди.

Аёллар ўртасида -59кг вазн тоифасида иштирок этган Ибодатхон Агижонова Руминия вакиласи Кристина Бондар устидан ғалаба қозонди ва олтин медалга эга чиқди.

Эркаклар ўртасида -79кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилган Фурқатжон Рўзиев Александр Кожаевни мағлуб этган ҳолда мусобақа чемпионига айланди.

Шунингдек, Дилшодбек Йўлдошев, Муҳаммадали Саъдуллаев, Бегойим Ҳайитова ўз вазн тоифаларида финалгача етиб борди ва кумуш медал билан чекланди.

Comments

You must be logged in to commet!