Вундеркинд ўзини тарбиялаган жамоага қайтишдан бош тортяпти

  • 27 ноябрь, 2020, 14:35
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Арсенал” скаутлари “Валенсия”да ўйнаётган ярим ҳимоячи Юнус Мусанинг ҳаракатларини мунтазам кузатиб бормоқда ва тегишли ҳисоботларни Лондонга юбормоқда.

Tecno

Лондонликлар бу футболчини олиш учун “Эвертон”, “Лидс” ва “Вулверхэмптон” билан рақобатлашишга тайёр. Бироқ Юнуснинг ўзи “канонирлар” таркибига қайтишдан бош тортяпти ва фаолиятини Ла Лига клубида давом эттирмоқчи.

17 ёшли америкалик футболчи асли “Арсенал” академияси тарбияланувчиси ҳисобланади. Бироқ, у 2019 йилда клуб билан шартнома имзоламай, эркин агент сифатида Испанияга кетиб қолди. “Валенсия” ўз ярим ҳимоячиси билан 2022 йилнинг ёзигача шартнома тузган. Унинг трансфери 5 миллион еврога баҳоланмоқда.

Грандлар кутган янгилик янгради

“Аякс” Англиядан футболчи чақирди

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!