
Водий дербисида дуранг қайд этилди
Ўзбекистон Coca Cola Суперлигаси 16-туридан ўрин олган "Навбаҳор" - "Андижон" учрашуви ўз якунига етди. Ушбу баҳсда жамоалар 0:0 ҳисобидаги дуранг қайд этишди ва 1 очкодан бўлишиб оладиган бўлди.
- 90'
Учрашув якунланди. Матнли трансляцияни Абдулвосид Валихонов олиб борди.
- 90+'
"Навбаҳор"нинг голи офсайд, деб бекор қилинди.
- 90'
Хомидов сариқ карточка олди.
- 90+'
Олимов ўрнига Мелиев майдонга тушди.
- 90+'
Ўринбоев боши билан зарба бера олмади. Турғунбоев ажойиб ҳаракат қилди.
- 90+'
Учрашув асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди.
- 88'
Элдор Адҳамов сариқ карточка олди.
- 87'
Исоқжоновнинг узатмаси ноаниқ кетди.
- 84'
Тоҳиржон Шамсиддинов сариқ карточка олди.
- 83'
Ўткир Юсупов жарима майдонига узатилган тўпни иккинчи урунишда ушлаб олди.
- 81'
"Навбаҳор" ҳужум уюштиришдан тўхтамаяпти.
- 78'
Турғунбоевнинг узатмасидан сўнг жамоадоши бош билан зарба берди. Тўп ерга тегиб, дарвозанинг устидан ўтиб кетди.
- 77'
Руслан Болов ўрнига Забиҳилло Ўринбоев майдонга тушди.
- 74'
Андижонликлар ҳимояда ишончли ўйнамоқда.
- 71'
Элдор Адҳамов вақтни чўзгани учун оғзаки огоҳлантирилди.
- 68'
Турғунбоевнинг яқин бурчакка йўллаган кучли зарбасини Адҳамов қайтарди.
- 66'
Юлдашев Турғунбоевга нисбатан қўполлик ишлатгани учун жазоланди.
- 64'
Абдуманноповнинг жарима майдончаси ташқарисидан берган зарбаси ҳимоячига тегиб қолди.
- 61'
Ҳимоячиларнинг қўпол хатоси туфайли Юсупов қийин вазиятда қолди. Бироқ рақиб ҳужумчисига бироз тезлик етишмади.
- 59'
Азиз Турғунбоевга нисбатан жарима майдони яқинида қўполлик ишлатилди. Унга тиббий ёрдам керак.
- 58'
Жарима майдончаси ичига узатилган пасни Элдор Адҳамов ушлуб олди
- 57'
"Навбаҳор"нинг ҳужумлари хавфлироқ туюлмоқда.
- 54'
Павель Голишев ўрнига Эҳсони Панчшанбе майдонга тушди.
- 52'
Мавлоновнинг зарбаси ноаниқ кетди. Андижонликлар ҳужуми барбод бўлди.
- 47'
Шунингдек, Жамшид Хомидов Темур Усмонов ўрнига майдонга тушди.
- 46'
Аҳмедов Тельяковга ўрнини бўшатиб берди.
- 46'
Иккинчи тайм бошланди.
- 45'
Танаффус.
- 45+'
Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди.
- 42'
Юсуповнинг тўпга чиқиб келишдаги ажойиб ўйини "Навбаҳор" дарвозасини хавфдан қутқарди.
- 39'
Бурчак тўпи ҳимоячилар томонидан қайтарилди.
- 38'
Соловьовнинг узатмаси зарбага айланиб кетди. Дарвозабон уни қайтаришга эришди.
- 37'
"Андижон" футболчси жарима зарбасидан тўғри дарвозани нишонга олди. Ўткир Юсупов ишончли ҳаракатқ қилди.
- 35'
Турғунбоевнинг яна бир зарбасини дарвозабон қайтаришга эришди.
- 33'
"Навбаҳор"нинг кетма-кет иккита жарима майдонига узатмаси бесамар кетди.
- 31'
Авилов ҳам сариқ карточка ишлаб олди.
- 30'
Боловнинг жарима майдони ташқарисидан берган зарбаси кучсиз ва ноаниқ кетди.
- 29'
Жарима зарбасидан сўнг Аҳмедов тепган тўп дарвоза устидан ўтиб кетди. Анча кучли ва хавфли зарба чиқди.
- 28'
Олимов ўз жарима майдони яқинида Турғунбоевга нисбатан қўполлик ишлатди.
- 26'
Яна Турғунбоев бош билан зарба берди. Элдор Адҳамов ўз ўрнида.
- 25'
Турғунбоевнинг жаримадан йўллаган зарбасини Адҳамов ушлаб олди.
- 24'
Бекмуродов сариқ карточка олди.
- 21'
Ўйин асосан майдон марказида кечмоқда.
- 18'
"Навбаҳор"нинг яна бир ҳужуми бесамар якунланди.
- 16'
"Андижон" орқа чизиқда тўпни назорат қилмоқда.
- 12'
Болов тиббий ёрдам қабул қилмоқда.
- 10'
Азим Аҳмедов биринчи сариқ карточка соҳиби.
- 8'
Турғунбоевнинг жаримадан узатган тўпини ҳимоячилар қайтарди. Такрорий зарба ҳам дарвозабонгача ўтмади.
- 5'
Адҳамов жарима майдони марказидан бош билан берилган зарбани қайтаришга эришди. Зарба муаллифи Турғунбоев.
- 2'
Биринчи зарба "Андижон"да. Усмоновнинг зарбаси сал ноаниқ чиқди.
- 1'
Ўйин бошланди.
- 0'
Жамоалар майдонга тушиб келишди.
- 0'
Водий дербисига хуш келибсиз.
- 0'
Ассалому алайкум, Суперлига ихлосмандлари.
Фикрлар