
Алонсо: Бу футболчини кўзимдан йўқотинг!
“Реал”ни қабул қилиб олганидан кейин таркибни ўзи қўллайдиган ўйин услубига мослаштираётган Хаби Алонсо жамоада жиддий ўзгаришларга қўл урмоқда.
Испаниялик мутахассис бу жараёнда франциялик чап қанот ҳимоячиси Ферлан Мендидан воз кечишга қарор қилди. Алонсо уни жамоада кўришни истамаяпти.
Охирги маълумотларга қараганда, мураббийлар штаби чап қанот ҳимоясини тўлиқ яқинда “Бенфика”дан олиб келинган Альваро Каррерасга топширмоқчи. Бу қарордан кейин Ферлан Менди эса, шунчаки вазият қурбонига айланди.
Ферлан Менди ўтган мавсумни саломатлигидаги муаммолар туфайли ўтказиб юборди. Унинг амалдаги битими 2027 йилнинг ёзигача давом этишига қарамай, “Қироллик клуби” ҳимоячидан тезроқ қутилмоқчи.
Фикрлар