Влаховичга Англиянинг топ клуби қизиқиш билдирмоқда

  • 10 Mar 15:40
  • Bilolbek Imomov
  • 0
  • Football
BEPUL PROPAN

"Арсенал" Душан Влахович учун расмий таклиф тайёрламоқда, деб хабар бермоқда "Cаughtoffside" нашри. 
 
Манбага кўра, лондонликлар ҳозирги кунда ҳужум чизиғидаги кўплаб футболчилар жароҳат олиб, сафдан чиққани сабабли, ёзда бир неча форвардлар билан шартнома имзолашни режалаштирмоқда. Сўнгги кунда "Ювентус" ҳужумчиси Вла[ович "тўпчилар" учун энг асосий вариант сифатида кўрилмоқда. 
 
Маълум бўлишича, туринликлар ҳозирча сербиялик ҳужумчини сотиш борасида аниқ қарорга келмаган. Бироқ, "канонирлар" жиддий қизиқиш билдирмоқда, шу боис, тез орада музокаралар бошланиши мумкин. 
 
Бундан ташқари, Лондон клуби Осимхен ва Дьёкереш каби футболчиларни ҳам жамоага олиб келиш ҳақида ўйламоқда. 
 
Маълумот ўрнида, 25 ёшли форвард бу мавсум 34 беллашувда майдонга тушиб, 14 та гол ва 2 та голли узатмага муаллифлик қилган.

Comments

You must be logged in to commet!