Вирц келажагини ҳал қилиши керак!

  • 22 May 15:21
  • Oybek Yo’ldoshev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

"Байер" клуби ярим ҳимоячиси Флориан Вирц келажаги борасидаги қарорини 10 кун ичида маълум қилади.

Tecno

Икки мавсумдан буён "фармацевтлар" етакчисига айланган футболчи, севимли клуби билан хайрлашмоқда. 22 ёшли футболчи Леверкузен клубини тарк этишини эълон қилганидан сўнг унга кўплаб гранд клублардан таклифлар келиб тушган эди.

Қайд этилишича, Вирц "Бавария" ва "Ливерпуль" клубларидан бирини танлаши мумкунлиги айтилмоқда. Футболчининг Трансфермарктдаги нархи 140 миллион еврони ташкил этади.

Маълумот учун, германиялик иқтидор ушбу мавсум барча турнирларда, 45 та учрашувда майдонга тушиб, 16 та гол ва 15 та голли узатмани хисобига ёздириб қўйган.

Улуғбек Ҳошимов

Comments

You must be logged in to commet!