
Вирц "Байер Леверкузен"га қайтиши мумкин!
Хабарингиз бор, ёзги трансфер ойнасида Флориан Вирц "Байер"дан "Ливерпуль"га ўтди. Матбуотнинг маълумотларига кўра, англияликлар немис ярим ҳимоячиси учун 125 миллион евро тўлашган. Бонуслар эвазига сумма 150 миллионгача етиши мумкин.
Германиянинг "Sport" нашри хабар беришича, Вирц "Байер" мухлислари билан шахсан хайрлашиш учун Леверкузенга қайтиши мумкин. Бу 5 август куни, "Байер" ўз майдонида Италиянинг "Пиза" клубига қарши ўртоқлик учрашуви ўтказганда амалга ошиши мумкин.
Яқин дам олиш кунларида мерсесайдликлар Вирцнинг Леверкузенга боришига рухсат бериши кутиляпти.
Эслатиб ўтамиз, "Ливерпуль" янги мавсумдаги илк расмий ўйинини 10 август куни "Кристал Пэлас"га қарши Англия Суперкубоги доирасида ўтказади.
Comments