
Аббос Файзуллаев нега қайдномада йўқ?
Айни пайтда Туркия Суперлигаси доирасидаги "Карагюмрюк" - "Истанбул Башакшеҳир" клублари ўртасидаги беллашув бўлиб ўтмоқда.
Мазкур учрашувда Элдор Шомуродов асосий таркибда бошлади ва баҳсни давом эттирмоқда.
Аббосбек Файзуллаев эса қайдномада йўқ. Бунинг сабаби ушбу баҳс қолдирилган ўйин ҳисобланади. Ушбу қарама-қаршилик ўтказилиши керак бўлган санада Файзуллаев Суперлигада ҳали қайдномага киритилмаган эди. Шу сабабли у бугунги беллашувда жамоасига ёрдам бера олмайди.
Фикрлар