Туркия Суперлигаси. Шомуродов ассист қилган учрашувда "Истанбул Башакшеҳир" ишончли ҳисобда ғалаба қозонди

CHERY AUTO

Туркия Суперлигасининг навбатдаги туридан ўрин олган "Карагюмрюк" - "Истанбул Башакшеҳир" клублари иштирокидаги беллашувда меҳмонлар ишончли 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. 
 
Дастлаб, биринчи бўлимнинг 25-дақиқасида ҳамюртимиз Элдор Шомуродов ҳисобни очган эди. Бироқ, гол офсайд сабаб бекор қилинди. Иккинчи бўлимнинг 65-дақиқасида эса Иван Брнич ҳисобни очди. Мазкур голга терма жамоамиз сардори ассистентлик қилди. Бундан ташқари, орадан 4 дақиқа ўтиб Анил Йигит Чынар автогол муаллифи бўлди. 
 
Шунингдек, учрашувнинг 83-дақиқасида Элдор Шомуродов захирага олинди. Аббосбек Файзуллаев эса бугунги тўқнашувнинг қайдномасига ҳам киритилмаган эди.

Tecno

  • Турция - Супер Лига
  • Regular Season

Фотиҳ Карагюмрук

Тугади
0 : 2

17.09.2025 22:00

Истанбул Башакшехир

  • Ivan Brnic 65'
  • Anıl Yiğit Çınar 69'

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!