Винисиус нечта ўйиндан бери гол урмади?
"Реал" ҳужумчиси Винисиусни муваффақиятсиз серияси давом этмоқда. Кеча Мадрид клуби сафарда "Алавес" устидан 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
Ушбу учрашувдан кейин бразилиялик футболчисининг голсиз серияси 13 тага етди. Вини "қаймоқранглилар" сафида икки ойдан ортиқ вақтдан буён гол киритмаяпти. 25 ёшли футболчи "Реал" сафида охирги марта "Вильярреал"га қарши учрашувда гол киритган эди.
Эслатиб ўтамиз, вингер жорий мавсум Хаби Алонсо қўл остида 23 та учрашувда майдонга тушиб, 5 та гол киритган ва 8 та голли узатма амалга оширган.



Фикрлар