"Вильярреал"дан учралган мағлубиятдан кейин Вальверде "ҳунар" кўрсатди

  • 09 Apr 03:54
  • Suhrob Xolbekov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Ла Лиганинг 29-турида "Реал" "Вильярреал"ни ўз майдонида қабул қилиб, 3:2 ҳисобида мағлуб бўлди. 59-дақиқада Бензема ўрнига Вальверде ўйинга туширилди. Ярим ҳимоячи билан матчдан кейин кутилмаган воқеа содир бўлди. 

Tecno

"El Chiringuito" нашри хабар беришича, Вальверде учрашув якунлангач, "Вильярреал" вакили Баэнани автобус олдида кутиб турган ва унга қарата ташланган. Маълум бўлишича, уругвайлик футболчи Алекснинг юзига мушт туширган. Ушбу воқелар тасвирланган видео борлиги айтилмоқда ва Федерикога нисбатан чора қўлланилиши мумкин. 

Мағлубиятдан кейин "Реал" турнир жадвалида 59 очко билан 2-ўринда бормоқда. Мазкур турдан сўнг мадридликлар ва "Барса" ўртасида 15 очколик фарқ юзага келиши мумкин. 

 

 

Comments

You must be logged in to commet!