Вилоят ҳокими "Андижон" футболчилари билан учрашди

  • 27 июль, 2019, 10:11
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов "Андижон" клуби аъзолари билан учрашди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар тарқатмоқда.

Tecno

Бугун Андижон шаҳридаги "Ҳалқлар Дўстлиги" стадионида Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов "Андижон" футбол клубининг барча аъзолари билан учрашди.

Учрашувда Нуроний отахонлар, мураббийлар штаби, футболчилар, раҳбарият аъзолари иштирок этишди.

Шуҳратбек Қўшақбоевич бугун бўлиб ўтадиган "Андижон"-"Бухоро" учрашувидан ижобий натижа кутаётганини, Андижон ҳалқи футболчилардан ғалаба кутаётганини алоҳида таъкидлаб ўтди.

Шунингдек, жамоа бош мураббийи Александр Хомяковга вилоятдаги иқтидорли футболчиларга эътиборни кучайтириш бўйича алоҳида кўрсатмалар ва топшириқлар берди.

Қолаверса, ёшлар жамоаси кўрсатаётган ўйин ва натижадан хурсанд бўлаётганини, вилоятимиздан мана шундай иқтидорли болалар етишиб чиқаётгани, уларни қўллаб-қувватлаш кераклигини, Александр Хомяковга уларни назорат қилиб туришини алоҳида топшириқ қилиб белгилаб берди.

Сўнгра, Нуроний отахонлар Қуръон тиловат қилишиб, қўй сўйилди.

Эслатиб ўтамиз, Суперлиганинг 14-туридан ўрин олган "Андижон" - "Бухоро" учрашуви бугун соат 20:00да бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!