
Ван де Бек: Бу мавсум "Аякс"да қолсам ҳам хафа бўлмайман
"Аякс" футболчиси Донни ван де Бек ушбу мавсум жамоасини алмаштириш эҳтимоли жуда кам эканлигини айтиб ўтди. Футболчи "Утрехт"га қарши назорат учрашувидан сўнг шундай интервью берди:
"Ушбу трансферлар ойнасида барча нарса чалкашиб кетди. Ҳеч ким нима бўлишини айтиб бера олмайди. Аммо мен ҳамон "Аякс"да эканлигимдан фахрланаман.
Пандемия бўлмаганида вазият бошқача бўлиши мумкин эди. Мен Нидерландияда бахтлиман. Келгуси мавсум ҳам шу ерда қолишга қарши эмасман", - дейди 23 ёшли ярим ҳимоячи.
Аввалроқ, "Манчестер Юнайтед" ва "Реал" унинг хизматларига қизиқиш билдираётгани хабар қилинган эди.
Фикрлар