Вафот этгани айтилган “Барса” юлдузи ҳали тириклигини маълум қилди

  • 15 сентябрь, 22:35
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Айрим ижтимий тармоқларда “Барселона”нинг собиқ футболчиси Эрик Абидаль вафот этган ҳақидаги маълумотлар тарқатилган эди.

Tecno

11 сентябрь куни 46 ёшга тўлган Абидаль бу шумхабарларга муносабат билдирди.

- Баъзи миш-мишлар аслида бўлмаслиги керак. Мен шу ердаман, оилам билан биргаман ва ҳаммаси жойида. Ҳурмат – ҳамма нарсанинг калити. Мен тирикман ва саломатман. Қўллаб-қувватлаётганларнинг барчасидан миннатдорман. Келинг, бор эътиборимизни ҳақиқатан муҳим нарсаларга қаратайлик, - деб ёзди Эрик Абидаль ижтимоий тармоқлардаги шахсий саҳифасида.

2011 йили Эрик Абидаль оғир ҳасталикка йўлиққан эди. Ўшанда футболчига донор жигари кўчириб ўтказилган.

Абидал 1999 йилдан 2014 йилгача давом этган профессионал фаолияти давомида “Лилль”, “Лион”, “Монако”, “Олимпиакос” ва “Барселона”да тўп тепган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!