Усмон Нурмагомедов: "Оила бир пайтнинг ўзида ҳам мотиватор, ҳам чалғитувчи омил бўлиши мумкин”
PFL нинг енгил вазн чемпиони Усмон Нурмагомедов машғулотларни Доғистон ва АҚШда ўтказишнинг афзаллик ҳамда камчиликларини таққослади.
“Энг катта афзаллик — АҚШда ҳеч нарса сени чалғитмайди. Фақат машғулот қиласан, ухлайсан, овқатланасан, дам оласан. Доғистондаги машғулотлардаги камчилик — оила, қариндошлар, дўстлар яқин бўлгани учун эътибор бўлинади, чалғишлар кўп бўлади.Бироқ у ерда тайёргарликнинг плуси — оила ёнингда, онанинг таоми, ўз муҳитингда бўлиш — бу илиқлик беради.Узоқда тайёргарлик кўрганингда, шу нарсалар — яқинлар, она таоми, оила муҳити етишмайди. Оила бир пайтнинг ўзида ҳам мотиватор, ҳам чалғитувчи омил бўлиши мумкин”, — деди россиялик.
Эслатиб ўтамиз, Усмон 3 октябрь куни "PFL Champions Series 3" турнирида Пол Хьюзга қарши реванш ўтказиб, якунда ҳакамларнинг якдил қарори билан ғалаба қозонганди.



Фикрлар