Улуғбек Азимов Банкокда жанг қилади!

CHERY AUTO

Эртага, 18 март куни Таиланднинг Бангкок шаҳрида профессионал муайтай кечаси ташкил этилади. Мазкур турнир жаҳоннинг нуфузли ONE Championship промоушенига ўтиш йўлида саралаш вазифасини ўтаб беради.

Tecno

Биз учун аҳамиятли жиҳати бу кечада ҳамюртимиз Улуғбек Азимов ҳам рингга кўтарилади. У австралиялик Коди Жеймесон билан тўқнаш келади. Жанг 77 кг вазн тоифасида бўлиб ўтади.

Албатта, ушбу муҳим жангда юртдошимизга омад ёр бўлишини тилаб қоламиз.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!