"UFC Fight Night 248" турнири яна бир ажойиб жанг билан бойиди

  • 26 сентябрь, 2024, 14:46
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 0
  • MMA
CHERY AUTO

UFC нинг собиқ чемпионлари - россиялик Пётр Ян (17-5) ва бразилиялик Дейвисон Фигейреду (24-3-1) ўртасидаги жанг санаси расман маълум бўлди.

Tecno

 Хабарларга кўра, улар 23 ноябрь куни Макаодаги (Хитой) "UFC Fight Night 248" турнирида октагонга кўтарилади. Мазкур жанг беш раундлик форматда ўтиши режалаштирилган.

Маълумот учун, ўзининг сўнгги жангида Пётр Ян Сонг Ядонгни хакамларнинг якдил қарорига кўра енган бўлса, Дейвисон Фигейреду Марлон Верани очколар бўйича мағлуб этган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!