
У қариганида ҳам тўпурар бўлмоқчи
“Бавария” ҳужумчиси Роберт Левандовски фаолиятини қачонгача давом эттириши ҳақида гапирди. Яқиндагина 32 ёшини қарши олган футболчи жорий мавсумда 47 та учрашувда 55 та гол уриб, тўпурарлик борасида рекордини ўрнатди.
- Ҳозирги шартномам охиргиси эмас, мен яна ўйнашни давом эттираман. Яна ўн йил ўйнашга қодирлигимни кўп сўрашади. Йўқ, ўн йил эмас, саккиз йил тўп суришим мумкин. Фаолиятимни “Бавария”да якунлаш ҳам бир вариант. Ҳозирча бунга анча бор ва бутсамни михга илиш борасида ўйлаганим йўқ, - деди Левандовски.
Левандовскининг фаолиятини таҳлил қилаётган мутахассислар унинг йилдан йилга очилиб бораётганини ва 40 ёшида ҳам гол уриш қобилиятини йўқотмаслигини таъкидламоқда.
Фикрлар