U-17 Жаҳон чемпионати. Тожикистон ва Саудия Арабистони мағлубиятга учради, Ўзбекистон эса Панамани енгди

  • 12 ноябрь, 00:54
  • Muhammadqodir Ruzmatov
  • 1
  • Футбол
CHERY AUTO

 

Tecno

Қатарда 17 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Жаҳон чемпионати давом этмоқда. “K”, “J”, “I” ва “L” гуруҳларидаги 3-тур учрашувлари ўз ниҳоясига етди.

Ушбу турда Ўзбекистон Панамани йирик 6:1 ҳисоби билан мағлуб этди ва плей-оффга йўл олди.

Қуйида 11 ноябрь куни бўлиб ўтган учрашувлар натижалари:

“K” гуруҳи
Уганда U-17 1:0 Франция U-17
Чили U-17 2:1 Канада U-17

“J” гуруҳи
Ирландия U-17 0:0 Парагвай U-17
Ўзбекистон U-17 6:1 Панама U-17

“I” гуруҳи
Чехия U-17 0:1 АҚШ U-17
Буркина-Фасо U-17 2:0 Тожикистон U-17

“L” гуруҳи
Саудия Арабистони U-17 0:2 Мали U-17
Янги Зеландия U-17 1:4 Австрия U-17

Маълумот учун, 1/16 финал босқичида вакилларимиз Хорватияга қарши баҳс олиб боради. Ўйин 15 ноябрь куни бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Is'hoqjon Ro'ziyev
12/11/2025 06:56
Xorvatiya qani