U-17 Жаҳон чемпионати. Бугун Ўзбекистон ўз гуруҳидаги пешқадамга қарши баҳс олиб боради!
Қатарда 17 ёшгача бўлган футболчилар ўртасида ўтказилаётган U-17 Жаҳон чемпионати доирасида бугун қуйидаги учрашувлар бўлиб ўтади (Тошкент вақти билан):
17:30 Чехия U-17 — Буркина-Фасо U-17
17:30 Уганда U-17 — Чили U-17
18:00 Мали U-17 — Австрия U-17
18:30 Франция U-17 — Канада U-17
19:45 АҚШ U-17 — Тожикистон U-17
20:15 Парагвай U-17 — Панама U-17
20:45 Ирландия U-17 — Ўзбекистон U-17
20:45 Саудия Арабистони U-17 — Янги Зеландия U-17
"J" гуруҳидан жой олган Ўзбекистон U-17 терма жамоаси ҳам бугун Ирландия билан муҳим учрашув ўтказади. Исломбек Исмоилов бошчилигидаги терма жамоамиз ҳозирча 3 очко тўплаб, гуруҳда 2-ўринни эгаллаб турибди. Ирландиянинг ҳам ҳисобида 3 очко бор ва уларда тўплар нисбати яхши бўлганлиги учун 1-ўринда. Қуйида гуруҳдаги ҳолат билан танишинг.
.png)
Маълумот учун, ушбу тўқнашув Тошкент вақти билан соат 20:45'да старт олади.



Фикрлар