Шахзод Узоқов (Голд) қамоқдан озод этилди!
Ўзбекистонлик аралаш яккурaш устаси Шахзод Узоқов озодликка чиқди. Бу ҳақда жангчининг ўзи шахсий Instagram саҳифасида маълум қилди.
"Ҳар бир мухлисларимизнинг қўллаб-қувватлашини эшитдим, кўрдим ва ҳис қилдим. Бунинг учун сизларга чин юракдан раҳмат айтаман. Сиз азиз мухлислар билан, Иншааллоҳ, Ўзбекистон байроғини ва Ўзбекистон номи эшитилганда рақибларимизни титрайдиган қиламиз", — деди Шахзод.
Маълумот учун, бир неча ой аввал Gold Таиланд давлатидан юртимизга қайтиб келгач, қамоққа олинган эди.



Фикрлар