
Тьяго Альмада 3–4 ҳафта майдонга туша олмайди
Мадриднинг "Атлетико" клуби футболчиси Тьяго Альмада яқин вақтларда жамоага ёрдам бера олмаслигини маълум қилди.
Клубнинг расмий хабарига кўра, аргентиналик футболчи миллий жамоа сафига чақирилган пайтда оёқ мушакларидан жароҳат олган.
"Marca" нашрининг ёзишича, унинг майдонга қайтиши аниқ муддат билан белгиланмаган, аммо тикланиш жараёни камида 3–4 ҳафта давом этиши кутилмоқда. Шу боис у "Атлетико"нинг қуйидаги учрашувларини ўтказиб юборади:
ЧЛда: "Ливерпуль" ва "Айнтрахт"
Ла Лигада: "Вильярреал", "Мальорка", "Райо Вальекано" ва "Реал Мадрид".
Маълумот ўрнида, Альмада бу ёзда мадридликлар сафини тўлдирганди. У Ла Лиганинг илк 3 ўйинида майдонга тушди, аммо ҳали гол ёки ассист қайд этмади.
Фикрлар