"Турон" янги футболчилар билан келишувга эришди

  • 5 февраль, 2022, 22:09
  • Shuhratbek Jo’rayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Ўз олдига юқори мақсадларни қўйган холда янги мавсумга қизғин ҳозирлик кўраётган “Турон” жамоаси таркибни янада кучайтириш мақсадида тажрибали ярим ҳимоячи Аъзам Алиев билан келишувга эришди.

Tecno

алиев1

Мураббийлар штаби кўригида бўлиб турган марказий ярим ҳимоячи билан бугун расман шартнома имзоланди.

Маълумот учун, Алиев бугунга қадар "Навбаҳор", "Нефтчи", "Сурхон" каби жамоалар сафида ўйнаган.

Бундан ташқари, яна бир ярим ҳимоячи Бобур Қосимов ҳам фаолиятини про лигада "Турон" учун ўтказадиган бўлди. 

бобур_4

Яйпанликлар ушбу футболчи билан ҳам шартнома имзолашди. Бу ҳақида клуб матбуот хизмати хабар берди. Қосимов "Сўғдиёна", "Машъал", "Бухоро" ва "Динамо" сингари клубларда тўп сурган. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!