Туркия Суперлигаси. "Карагюмрук"да мағлубият, Шукуров жамоаси "хавфли ҳудуд"да қолмоқда

  • 25 декабрь, 2022, 18:26
  • Javokhir Azimov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Туркия Суперлигаси 15-туридан ўрин олган "Адана Демиспор" - "Фотиҳ Карагюмрук" учрашуви ниҳоясига етди. Унда майдон эгалари 2:1 ҳисобида зафар қучди.

Tecno

Аданаликлар таркибида Эмре Акбаба дубль қайд этди, бунга меҳмонлар легионери Фабио Борини бир маротаба жавоб қайтарди. Баҳсни асосий таркибда бошлаган Отабек Шукуров 75-дақиқада захирага олинди.

Шу тариқа, "Адана Демиспор" очколари сонини 27 тага етказиб олди. 17-поғонадаги "Карагюмрук" 13 очко жамғарган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!