Ҳусановчи? Гвадиола тез орада “Сити”дан кўпчилик кетишини айтди

  • 09 Aug 22:25
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

“Манчестер Сити” 16 август куни сафарда “Вулверхэмптон”га қарши ўтказиладиган ўйин билан Англия Премьер-лигасининг янги мавсумидаги юришини бошлайди.

Tecno

Ўтган мавсумдаги инқироздан кейин жамоа таркиби жиддий ўзгаришларга юз тутди. “Шаҳарликлар” қишки ва ёзги трансферлар ойнаси даврида ўнга яқин янги ижрочиларни жамоага қўшиб олди.

Энди Хосеп Гвардиола бошчилигидаги мураббий таркибдаги ўйинчилар орасидан энг кучли ва жамоага кераклиларини саралаб олиб, таркибнинг ўзагини шакллантириб олиши талаб этилади.

Спорт директори Уго Виана Хосеп Гвардиола режасига кирмайдиган футболчилар билан бирма бир хайрлаша бошлади. Ёши ўтиб қолган юлдузлардан Кевин де Брюйне, Скотт Карсон, Кайл Уокер жамоани тўлиқ тарк этди.

Витор Рейс “Жирона”га ижарага жўнатилди. Асосий таркибга кириши қийин бўлган яна бир неча ёш ўйинчилар ижараси бўйича музокаралар давом этмоқдан. Бундан ташқари, бир неча машҳур чарм тўп усталари ҳам ўзларига бошқа клублардан иш қидираётгани сир эмас.

Хосеп Гвардиола янги мавсум остонасида таркибдаги ўйинчилар ҳали ҳам керагидан кўп эканига эътироз қилди. Испаниялик мутахассис ўтган мавсум охирида ҳам айрим шогирдлари захирада узоқ ўтириб қолаётгани ва уларга ўйин амалиёти беришнинг имкони бўлмаётганидан нолиган эди.

Айни пайтда “Манчестер Сити” асосий жамоасида 31 нафар футболчи шуғулланмоқда.   Бу Гвардиола учун жуда кўп. Тажрибали мутахассис ихчам таркиб билан ишлашни хуш кўради.

-  Бизга кўпчилик керак эмас. Менга футболчиларнинг тўпланиб қолгани ёқмайди. Кўп ўйинчилар кетиши керак.

Трансфер бозори ҳали очиқ ва фаол, кўп нарса ўзгариши мумкин. Ҳали вақт бор ва қандай йўл тутишимизни вақт кўрсатади. Имкон қадар яхши ечим топишга ҳаракат қиламиз, - деди Хосеп Гвардиола.

Сўнгги маълумотларга қараганда, дарвозабон Штефан Ортега, ҳужумкор футболчилардан Жеймс МакЭйти ва Жек Грилиш тез орада бошқа клубларга ўтиши кутиляпти. Булардан ташқари, яна бир неча тажрибали футболчиларга жиддий харидорлар чиқмоқда.

Ёзги трансферлар ойнаси бошида клуб мутасаддилари Абдуқодир Ҳусановни ҳам ижарага жўнатиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқатилган эди. Кейинчалик Хосеп Гвардиола янги мавсумда ўзбек футболчиси хизматидан фойдаланишга қарор қилди. Буни бир неча нуфузли манбалар тасдиқлади.

- “Манчестер Сити” 2025-2026 йилги мавсумга бир неча марказий ҳимоячилар билан кириб боряпти. Гвардиола қўл остида Рубен Диаш ва Йошко Гвардиол ҳимоя марказида ўйнайдиган асосий номзодлар. Бу позицияни ёпишга тайёр бўлган Абдуқодир Ҳусанов, Жон Стоунз, Натан Аке ва Мануэль Аканжи ҳам бор. Ёш ҳимоячи Витор Рейс “Жирона”га жўнатилди.

Таркибдаги марказий ҳимоячилардан Жон Стоунз жамоадан кетмаслиги ҳақида баёнот берди. Клуб раҳбарияти Рубен Диаш, Йошко Гвардиол ва Абдуқодир Ҳусановни ҳам ҳеч қаерга қўйиб юбормайди.  Натан Аке ва Мануэль Аканжи каби ёши катта марказий ҳимоячиларнинг бу ёз клубдан кетиши қийин, чунки уларнинг хизматига қизиқиш билдираётган харидор йўқ, - деб ёзди esteemedkompany.com портали эксперти Адам Маретт.

Таъкидлаш жоизки, Хосеп Гвардиола мавсум давомида қайси ўйинчилардан фойдаланишни чамалаб бўлган. Муҳими, испаниялик мутахассис ўзи ишонган футболчилар орасида Абдуқодир Ҳусановга ҳам имконият беришни режа қилган.

Ҳусанов қанча оляпти? “Манчестер Сити” футболчилари маоши эълон қилинди

Гвардиола охирги тайёргарлик ўйинига Ҳусановни чақирди!

Ҳусановни “Манчестер Сити”га жойлаган мутахассис ишдан кетди!

Файзуллаев ЦСКАдан кетганининг асл сабаби ошкор бўлди

Эксперт: Бу футболчи Ҳусановнинг йўлини тўсяпти

Comments

You must be logged in to commet!