“Реал” иқтидорли легионери кетганини эълон қилди

CHERY AUTO

“Реал” жамоанинг 23 ёшли ярим ҳимоячиси Рейниер Мадрид клубини тарк этганини расман эълон қилди.

Tecno

- “Реал Мадрид” Ранриерга клубга бағишлаган вақти учун миннатдорлик билдиради ва ўзига ҳамда оиласига ҳаётининг янги босқичида муваффақиятлар тилайди, - дейилади клуб баёнотида.

 “Қироллик клуби” Рейниерни 2020 йилнинг ёзида Бразилиянинг “Фламенго” клубидан 30 миллион еврога яқин маблағ эвазига сотиб олган эди. Бироқ иқтидорли ўйинчи беш йил давомида “Реал” сафида бирорта учрашувда иштирок этгани йўқ.

Рейниер бу вақт давомида “Боруссия Дортмунд”, “Жирона”, “Фрозиноне” ва “Гранада” жамоаларида ўйнади.

Трасфер нархи 1,5 миллион еврога тушиб қолган футболчи энди фаолиятини “Атлетико Минейро” клубида давом эттирадиган бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!