Цзю навбатдаги ғалабасига эришди

  • 26 август, 2020, 17:54
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 0
  • Бокс
CHERY AUTO

Австралиянинг Таунсвилль шаҳрида профессионал бокс оқшоми бўлиб ўтди. Унинг марказий жангида ўз вақтида Мэнни Пакьяони мағлуб этиб, WBO камарини қўлга киритган Жефф Хорн ҳамда россиялик афсонавий Константин Цзюнинг ўғли Тимофей ўзаро жанг олиб борди. Ушбу тўқнашув ярим ўрта вазн тоифасида бўлиб ўтди. Ўртага IBF Australasian ва WBO Global чемпионлик камарлари тикилган эди. Мазкур жанг 8 раунд давом этди. Чунки, ушбу раундда жуда кучли зарбаларни ўтказиб юборган Хорн 9-раундга чиқишни истамади ва ғалаба Цзю ҳисобига ёзилди. 

Tecno

Шундай қилиб, Цзю фаолиятидаги 16 ғалабасини қўлга киритиб, мағлубиятсиз одимини давом эттирмоқда. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!