ЎзФҲМ "Андижон" – ОКМК учрашувидаги баҳсли вазият бўйича изоҳ берди

  • 26 сентябрь, 21:23
  • Oybek Yo’ldoshev
  • 1
  • Футбол
CHERY AUTO

Ўзбекистон Суперлигаси 23-туридан ўрин олган “Андижон” – ОКМК баҳсининг 30-дақиқасида мезбонлар томонидан киритилган гол юзасидан ҳакамлар бригадаси ВАР орқали текширув ўтказди.

Tecno

Мазкур эпизодда чизиқ ҳаками дастлаб офсайд эҳтимолини қайд этган бўлса-да, бош ҳакам ВАР хонасидан олинган кўрсатмаларни инобатга олиб вазиятни батафсил кўриб чиқди.

Видео такрорий кўрсатмалар асосида ҳужум пайтида “Андижон” футболчиси офсайд чизиғидан тўлиқ чиқмаганлиги аниқланди. Шу боис бош ҳакамнинг якуний қарорига кўра, гол ҳисобга олинди.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Искандар Нарзикулов
26/09/2025 21:36
Яана хам чизикни кишикрок чизиш керак миди