
Лондоннинг “Арсенал” клубининг 21 ёшли футболчиси вафот этди
“Арсенал” табияланувчиси Билли Вигар 21 ёшида вафот этди. Бу ҳақида Англия футбол ассоциацияси матбуот хизмати расман эълон қилди.
- Биз Билли Вигарнинг ўлими мунлсабати билан чуқур қайғудамиз. Марҳумнинг оила аъзоларига, дўстларига, “Чичестер” клуби барча ходимларига мана шундай оғир дамда чин дилдан таъзия билдирамиз, - дейилади расмий баёнотда.
Бу мудҳиш воқеа “Чичестер Сити” ва “Уингейт энд Финчли” жамоадари ўртасидаги учрашувнинг бошида юз берди. Вигар тўпга сакраганидан кейин майдонга боши билан ноқулай йиқилди. Учрашувнинг 15-дақиқада ўйин тўхтатилди, футболчига тез тиббий ёрдам кўрсатилди ва вертолётда касалхонага жўнатилди. Вигар комага тушиб қолди ва қайтиб ўзига келмади.
Билли Вигар “Арсенал” тизимида фаолият юритган даврда турли 18 ва 21 ёшдаги таркибларда ўттизга яқин учрашувда майдонга тушиб, ўз истеъдодини намойиш қилган эди.
Фикрлар