ЦСКА футболчисини Италия клубига сотмади

  • 05 Feb 15:06
  • Jahongir Inomjonov
  • 0
  • Football
BEPUL PROPAN

Москванинг ЦСКА раҳбарияти марказий ҳимоячи Виллиан Рошани "Верона"га сотмади. Бу ҳақда "Sport Baza" хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, Италия жамоаси 30 ёшли бразилияликни ЦСКАдан 500 минг еврога ижарага олишга ҳаракат қилган, шунингдек, мавсум охирида футболчининг 70 фоизлик ҳуқуқини 2,9 миллион еврога сотиб олишга тайёр бўлган.

Манба маълумотларига кўра, ЦСКА бу таклифга рад жавоб берган ва ўз ҳимоячисини жамоадан кетишига рози бўлмаган.

Жорий мавсумда Роша барча мусобақаларда 19 та ўйинда иштирок этиб, 3 та голли узатма амалга оширди. Рошанинг ЦСКА билан амалдаги шартномаси 2027 йилгача мўлжалланган. Transfermarkt футболчини 6 миллион еврога баҳоламоқда.

Comments

You must be logged in to commet!