Трансферларга ким қанча сарфлади, қайси юлузлар келди?

CHERY AUTO

Трансферларга ихтисослашган Transfermarkt портали экспертлари шу ёз Англия клублари томонидан амалга оширилган харидлар статистикасини ўрганиб чиқди.

Tecno

Халқаро ташкилот мутахассислар тузган рейтингга кўра, навбатдаги мавсум олдидан янги ижрочилар учун энг катта харажат қилган клуб “Ливерпуль” бўлиб турибди. Англия чемпионлари таркибни кучайтириш учун ҳозирча 308,86 миллион евро сарфлаб, олти нафар ўйинчи олди.

Арне Слот ихтиёрига келган ўйинчилар орасида плеймейкер Флориан Вирц (125 миллион евро), марказий ҳужумчи Уго Экитике (95 миллион евро) ва чан қанот ҳимоячиси Милош Керкез (46,9 миллион евро) каби қимматбаҳо юлдузлар бор.

Иккинчи ўринда қайд этилган “Челси”  ҳозиргача 243,77 миллион евро сарфлади. “Аристократлар”нинг энг қиммат хариди қанот ҳужумчиси Жемми Гиттенс (64,3 миллион евро) бўлди. Шунингдек, икки марказий ҳужумчи – 63,7  миллион еврога Жоао Педро ва 35,5 миллион еврога Лиам Диап олинди.

Трансфер харажатлари бўйича “топ-10”га яна қуйидаги клублар кирди:

“Арсенал” (157,8 миллион евро), “Манчестер Юнайтед” (153,2 миллион евро), “Манчестер Сити”  (145,7 миллион евро), “Тоттенхэм Хотспур” (140,6 миллион евро), “Сандерленд” (115,9 миллион евро), “Брайтон” (80 миллион евро), “Бёрнли” (79,75 миллион евро) ва “Лидс” (69,4 миллион евро).

Таъкидлаш лозимки, Европада ҳали ёзги трансферлар ойнаси ёпилишига анча вақт бор. Унгача бу статистикалар яна ўзгариши табиий ҳол.  

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!